Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Туркманистон электр энергия оқими ҳамда транзит борасида келишиб олишди
«Ўзбекэнерго» компанияси ҳамда Туркманистон Энергетика вазирлиги шанба куни электр энергия транзити ва оқими соҳасидаги ҳамкорликка доир меморандумни имзолашди. Бу ҳақида "Газета.уз" хабар берди.
Икки мамлакат президентлари музокаралари якунлари бўйича тузилган ҳужжат шанба куни Ўзбекистон бош вазир ўринбосари Ғуломжон Ибрагимов ҳамда Туркманистон энегретика вазири Чоримурод Пурчеков томонидан имзоланди.
Манбага кўра, мазкур меморандум Ўзбекистон энерготизими орқали Туркманистондан Қозоғистон ва Қирғизистонга электр энергияси транзити бўйича ҳамкорлик ривожини кўзда тутади.
Шунингдек меморандум «Туркманэнерго»нинг «Ўзбекэнерго» олдидаги қарзини узиш ҳисобига электр энергиясини етказиш масалаларини ҳам ўз ичига олади.
Мавзуга оид
18:43 / 24.05.2025
Францияда йирик блэкаут юз берди
19:02 / 22.05.2025
Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар оммавий муштлашди
14:10 / 14.05.2025
Ўзбекистон ва Эрон 1 млрд долларлик лойиҳа портфели ва савдо келишувларини шакллантирди
22:24 / 12.05.2025