Жамият | 13:28 / 22.05.2017
62795
1 дақиқада ўқилади

Видео: Ҳайдовчилар шантажчи пиёдадан эҳтиёт бўлинг!

Facebook ижтимоий тармоғида гуруҳида Тошкент шаҳри ҳайдовчиларини огоҳликка даъват этувчи видеолавҳа пайдо бўлди. 

2017 йил 21 май санаси қайд этилган видеода воқеа Тошкент шаҳри Амир Темур кўчасининг “Ўзбекистон” универсал спорт мажмуасига олиб борувчи кўча билан чорраҳа яқинида юз берганини кўриш мумкин. 

Унда шахси ноаниқлигича қолган пиёда ғаразли мақсадда яқинлашиб келаётган автомобиль йўлига ётиб олгани яққол кўринади. Ҳайдовчи эпчиллик қилиб автомобилни тўхтатган. Буни кўрган пиёда ҳеч нарса бўлмагандек, жойидан турган ва йўл четига чиқиб кетган. 

Шу муносабат билан, Кун.uz таҳририяти ҳам нафақат Тошкент, балки республикадаги барча ҳайдовчиларни автомобилни бошқараётганда ҳушёр, эҳтиёткор ва огоҳ бўлишга, белгиланган тезлик меъёрларига риоя этишга чақиради. 

Мавзуга оид