Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
КХДР етакчиси армияни "Пуккиксон-2" ракеталари билан тезроқ жиҳозлаш топшириғини берди
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин 21 май куни ўтказилган "Пуккиксон-2" ракетаси синовини энг юқори баҳога муносиб кўриб, "100 балл"га баҳолаган. Шу билан бирга, у мамлакат қуролли кучларини мумкин қадар тезроқ ушбу қуроллар билан таъминлаш буйруғини берган. Бу ҳақда NHK телекомпанияси хабар қилмоқда.
"Жанговар навбатдан аввалги сўнгги синов" деб номланган жараённи КХДР етакчиси Ким Чен Ин шахсан кузатиб турган.
"Кенг қамровли оммавий ишлаб чиқаришни ва армияни тезроқ жиҳозлашни бошлаш керак", — деган Ким Чен Ин.
22 май, душанба куни КХДР "Пуккиксон-2" ракетасининг синови муваффақиятли ўтгани ҳақида баёнот берди. У дастлаб февраль ойида синалган бўлиб, сувости кемалари баллистик ракеталарининг қуруқликдаги намунаси ҳисобланади.
Мавзуга оид
09:43 / 28.05.2025
SpaceX'нинг Starship кемаси тўққизинчи синов парвози муваффақиятсиз тугади
17:55 / 25.05.2025
КХДРда эсминецни сувга туширишда юз берган авария иши бўйича уч киши ҳибсга олинди
20:05 / 22.05.2025
КХДРда янги эсминецни сувга тушириш вақтида «жиддий авария» юз берди
19:20 / 10.05.2025