Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АПЛнинг энг яхши мураббийи эълон қилинди
«Челси» бош мураббийи Антонио Конте Англия чемпионати жорий мавсумининг энг яхши мураббийи деб тан олинди, дея хабар бермоқда АПЛ матбуот хизмати.
Лондон жамоаси мавсум якунига кўра, АПЛда ўз тарихида бешинчи ва Англия чемпионатида – олтинчи марта ғолиб бўлди. «Челси» иккинчи ўринни эгаллаган «Тоттенҳэм Ҳотспур»ни етти очкога ортда қолдиришга муваффақ бўлди.
Шунингдек, «Челси» бир мавсумда қўлга киритилган ғалабалар сони бўйича АПЛ рекордини ўрнатди – 30 та ғалаба. Лондонликлар 2004/05 ва 2005/06 йилги мавсумларда ўзлари ўрнатган натижани яхшилашди: ўшанда «Челси» 29 бора зафар қучганди.

Мавзуга оид
14:01 / 12.05.2025
Европа чемпионатларида ЕЧЛ учун кураш қизимоқда. Кун ўйинлари
21:06 / 10.03.2025
Британия ҳукумати суд орқали Абрамовичнинг 2 млрд фунтини тортиб олмоқчи
11:30 / 26.01.2025
Мбаппеда илк ҳет-трик, Ҳусановда омадсиз дебют. Кун ўйинлари
01:58 / 26.01.2025