Фан-техника | 15:14 / 23.05.2017
15439
2 дақиқада ўқилади

Энг тез отувчи рельсотрон қуролини синовдан ўтказиш бошланди

Яқинда General Atomics компанияси биринчи радиобошқарувли снарядларни рельсотрон замбаракдан отиш бўйича синов ўтказди. Маълум бўлишича, АҚШ ҳарбий-денгиз флотининг илмий-тадқиқот бошқармаси BAE Systems компанияси билан биргаликда юқори тезликда ўқ отишга мўлжалланган рельсотрон қуролини синовдан ўтказмоқда. Уларнинг рейлганидан ўқ узиш қуввати 32 мегажоулга тенг.

Синовлар бир вақтнинг ўзида икки полигон: Нью-Мексикодаги White Sands ҳамда Виржиниядаги Dahlgren’да ўтказилмоқда. Биринчи полигондаги рельсотрон узоқ масофа радиусига снарядларни отишда синалди. Бир снаряднинг оғирлиги 16 килограммга тенг, 32 мегажоул ўқ узиш қувватининг таъсири ҳисобга олинса, парвоз масофаси сониясига 2 минг метрни ташкил қилади. Виржиниядаги полигон бугунги кундаги энг юқори тезликдаги ўқ узиш билан ажралиб туради. Рельсотрон дақиқасига 10 марта ўқ узиши мумкин. Таъкидлаб ўтиш жоизки, айни дамда мавжуд бўлган рельсотрон қуроли тажриба намуналари кунига фақатгина бир неча бор ўқ узиши мумкин ва жуда ҳам кўп қувватни талаб қилади.

Дақиқасига 10 бора ўқ узиш доимий равишда 20 мегаваттни талаб қилади. Бундай энергетика ҳажми фақатгина атом авиаташувчилари ва сув ости кемаларида бор. Шунинг учун АҚШ ҳарбий-денгиз флоти экспертлари айни дамда қувватни самарали йиғиш тизими устида иш олиб бормоқда. 

Мавзуга оид