Жаҳон | 08:47 / 23.05.2017
24000
1 дақиқада ўқилади

Манчестердаги портлашга оид илк видеолар тарқалди

Манчестер шаҳрида 22 май куни хонанда Ариана Гранденинг концерти бўлиб ўтаётган аренада портлаш юз берди. Ҳодиса оқибатида камида 19 киши ҳалок бўлган, жабрланганлар сони 59 киши. 

Портлаш концерт тугаши билан юз берган. Manchester Arena’да олинган кўплаб видеоёзувларда одамлар ваҳимада зални тарк этишга уринаётгани акс этган.

Стадион яқинидаги автотураргоҳдаги автомобилда бўлган камера портлаш рўй берган вақтни муҳрлаган. Унда стадионда қўшиқ янграётган вақтда кучли овоз эшитилишини кўриш мумкин.

Полиция ҳодисани теракт деб атади. 

Мавзуга оид