Жаҳон | 08:58 / 23.05.2017
18735
1 дақиқада ўқилади
ОАВ Манчестердаги портлаш ортида ким тургани ҳақида хабар тарқатди
23 майга ўтар кечаси Манчестер шаҳридаги Manchester Arena стадионида Ариана Гранденинг концерти вақтида рўй берган портлаш худкуш террорчи томонидан амалга оширилган. Бу ҳақда NBC New York нашри АҚШдаги бир неча расмийларга асосланиб хабар тарқатди.
Reuters’нинг манбалари ҳам портлаш ортида худкуш террорчи турганини таъкидлаган.
Полиция портлаш стадион фойесида юз берганини, стадион маъмурияти эса ҳодиса «иншоотдан ташқарида, жамоат жойида» бўлганини айтмоқда.
Полиция 19 кишининг ўлимини тасдиқлади, 59 киши жароҳатланган.
Тергов ҳодисани теракт сифатида кўриб чиқмоқда. Полиция рад этувчи бошқа далиллар топилмаса, иш айнан теракт версияси сифатида қаралишини маълум қилган.
Мавзуга оид
15:12 / 09.11.2024
Покистондаги станцияда теракт: 24 киши ҳалок бўлди
10:10 / 02.11.2024
«Крокус»даги теракт: ишда тўрт нафар янги айбланувчи пайдо бўлди
22:10 / 25.10.2024
Туркия пойтахтида теракт уюштирганларнинг шахси аниқланди
01:02 / 24.10.2024