Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Актёр Колин Ферт Италия фуқаролигини олиш учун ариза топширди
Британиялик актёр Колин Ферт мамлакатнинг Евроиттифоқдан чиқиши туфайли Италия фуқаролигини олиш учун ариза топширди. Daily Express шу ҳақида маълум қилди.
Манбага кўра, 56 ёшли актёр Brexit асоратларидан хавотирда.
"Колин турмуш ўртоғи ҳамда фарзандлари билан бирдек ҳужжатга эга бўлиш учун икки мамлакат (Британия ва Италия) фуқароси бўлишга ариза топширди", - дея маълум қилди актёрнинг вакили.
Ферт мана 20 йилдирки, италиялик продюсер ва режиссёр Ливия Жуджоллига уйланган. Жуфтликнинг икки фарзанди бор.
Колин Ферт "Ғурур ва андиша", "Брижит Жонс кундалиги", "Менинг ёвуз энагам", "Дориан Грей" ва "Kingsman: Махфий хизмат" каби фильмларда суратга тушган.
Мавзуга оид
14:59 / 27.05.2025
Ўзбекистон–Италия: 33 йиллик муносабатларга назар
10:02 / 26.05.2025
Жоржа Мелони 28-29 май кунлари Ўзбекистонга келади
15:50 / 19.05.2025
Италия 400 та фойдаланишдан чиқарилган зирҳли транспортёрини Украинага беради
19:56 / 13.05.2025