Жаҳон | 22:22 / 24.05.2017
7015
1 дақиқада ўқилади

Эрдўған Туркия германиялик ҳарбийлар билан "хайрлашишга" тайёрлигини айтди

Фото: AP

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған агар Берлин Туркия жанубидаги Инжирлик авиабазасидаги ҳарбийларни ортга қайтармоқчи бўлса, Туркия Германия билан "хайрлашишга" тайёр эканлигини айтди.   

Эрдўған бу ҳақда Брюсселга НАТО саммити ва Европа Иттифоқи етакчилари билан учрашувга кетишдан олдин Анқарада айтди.

Унинг таъкидлашича, Туркия Берлиндан немис ҳарбийларининг кетиши мумкинлиги борасида қандайдир сигнал олмаган.  

Аввалроқ Туркия германиялик бир гуруҳ делегатларга Инжирликдаги германиялик ҳарбийлар ёнига боришни тақиқлаб қўйганди.

Манбаларнинг маълум қилишича, Туркия Германия ҳукумати 2016 йилги давлат тўнтарувига уринишда иштирок этган бир неча турк ҳарбийсига сиёсий бошпана тақдим қилгандан кейин бундай чоралар кўришига тўғри келган. 

Мавзуга оид