Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Google ўз фойдаланувчилари харидларини оффлайн кузатади
Google корпорацияси фойдаланувчиларининг интернетдаги фаоллигини кузатиб, уларнинг танловларига доир ахборотни йиғади. Фойдаланувчининг сайтларда қандай рекламаларни кўриши унинг қидирув тизимида нималарни излаши ва қандай товарларни харид қилишига боғлиқ. Бироқ энди интернет-гигант бу тажрибани жаҳон "ўргимчак тўри"дан ташқарида ҳам қўллашга қарор қилди - бундан кейин Google нафақат онлайн маълумотларни, балки оффлайн-харидларга оид хабарларни ҳам тўплайди.
CNN телекомпаниясида хабар қилинганидек, бу корпорацияга фойдаланувчи тармоқдаги реклама банеридаги хабардан кейин кўчадаги дўкондан у ёки бу товарни харид қилдими ёки йўқ - шуни аниқлашга ёрдам беради. Google'нинг АҚШнинг кредит ва дебет карталарини ишлаб чиқарувчи етакчи молиявий компаниялари билан тузган шартномаси туфайли шундай имконият пайдо бўлди.
Шартномага мувофиқ, Америка фуқароларининг тахминан 70 фоиз транзакциялари ҳақидаги шифрланган маълумот Google'га келиб тушади, шундан сўнг автоматик равишда тармоқдаги реклама эълони кликлари билан таққосланади. Шу тариқа, Google AdWords реклама сервисидан фойдаланувчи компания мижознинг товарни қўлга киритишга оид қарорига рекламанинг таъсири бўлдими ёки йўқ - билиб олиши мумкин.
Авваллари бундай маълумот фақат интернет-савдода қўлланарди. Фойдаланувчи онлайн ҳеч нарса харид қилмаса, реклама берувчилар унга кетган пулни бежиз сарфланган деган хулосага келишарди.
Корпорацияда таъкидланишича, бундай тажриба фуқаролар ҳаётига ҳеч қандай таҳдид солмайди.
Мавзуга оид
09:55 / 15.05.2025
“Сунъий идрок ҳали ўзбекчани тўлиқ тушунмайди” – Google’дагиларга дарс ўтган ўзбек қизи
23:45 / 05.05.2025
Google филм ва телешоулар ишлаб чиқариш бўйича янги бўлинмасини ишга туширди
20:45 / 22.04.2025
АҚШ Адлия вазирлиги Googleʼдан Chrome браузерини сотишни талаб қилмоқда
23:07 / 17.04.2025