Лондон аэропортида теракт тайёрлашда гумон қилинган шахс қўлга олинди
Буюк Британия полицияси Лондон шаҳридаги Станстед аэропортида 37 ёшли шахсни теракт содир этишга уринишда гумон қилиб қўлга олди. Бу ҳақда Скотленд-Ярд маълум қилди. Полиция бу қўлга олув Манчестердаги теракт билан боғлиқ эмаслигини қайд этган.
Баёнотда айтилишича, у Туркияга учувчи самолётга чиқаётган чоғда қўлга олинган. У Сурияга йўл олмоқчи бўлгани гумон қилинмоқда. Қўлга олинган шахс айни вақтда Лондон жанубида терговда, шаҳарда икки манзил бўйича текширув кетмоқда.
Бундан олдинроқ Буюк Британияда террористик хавфнинг юқори даражаси эълон қилинганди. Бу чоралар 22 май оқшомида Manchester Arena спорт мажмуасида америкалик хонанда Ариана Гранденинг концерти вақтида портлаш рўй бериши ортидан кўрилди. Манчестердаги портлаш оқибатида 22 киши ҳалок бўлди, 120 киши жароҳатланди. Теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди.
Мавзуга оид
15:10 / 29.10.2024
Лондон дезинформация учун РФнинг 3 агентлигига қарши санкциялар киритди
11:50 / 23.10.2024
Лондон ва Берлин янги мудофаа шартномасини тайёрламоқда
10:20 / 23.10.2024
Лондон Украинага қурол сотиб олиш учун бир миллиардлик ёрдам ваъда қилмоқда
12:40 / 16.10.2024