Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ливиядаги авиабаза ҳукуматни тан олмайдиган маршал армияси томондан босиб олинди
Ливиялик маршал Ҳалифа Хафтар бошчилигидаги Ливия миллий армияси Ливия жанубида жойлашган, Триполидаги ҳукуматни қўллаб-қувватловчи отрядлар назоратидаги Таменхант авиабазасини босиб олди. Бу ҳақда маршал ҳарбийларига иқтибос келтирган ҳолда "Франс Пресс" ахборот агентлиги хабар берди.
Хафтар Триполидаги Ливия миллий келишув ҳукуматини тан олмайди ва мамлакатнинг шарқий ҳудудларидан армияни мустақил бошқаради. Аввалроқ БААда Хафтар ва Триполидаги ҳукумат раҳбари Фаёз ас-Саррож баъзи келишувларга эришган музокаралар бўлиб ўтганди, бироқ шунга қарамасдан, икки томон қуролли кучлари тўқнашувлари тўхтамаган.
Маълум қилинишича, авиабаза Триполидаги ҳукуматни қўллаб-қувватловчи "Учинчи кучлар" отрядлари назоратида бўлган, бироқ Хафтар одамлари бир неча кун давомида уни қуршовда ушлаб, ўққа тутишган. 25 май куни ҳарбийлар авиабазадан "Учинчи кучлар" отрядларини чекинишга мажбур қилиб, уни жангсиз қўлга киритишган.
Мавзуга оид
13:56 / 17.05.2025
АҚШ 1 миллион ғазоликни Ливияга кўчириш режасини ишлаб чиқмоқда — ОАВ
09:57 / 13.05.2025
Триполида қуролли тўқнашувлар содир бўлди
21:22 / 07.05.2025
АҚШ мигрантларни Ливияга депортация қилишга тайёрланмоқда
09:05 / 31.01.2025