Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трампнинг қизи «Лацио» афсонавий ҳужумчисини авлиё деб ўйлади
АҚШ президенти Дональд Трамп рафиқаси Меланья ва қизи Иванка билан Римда расмий ташриф билан бўлди. Қўшма Штатлар раҳбари чоршанба куни Ватиканда Рим папаси Франциск билан учрашди.
FourFourTwo’нинг хабар беришича, Иванка Трамп Ватиканга ташрифдан сўнг Римдаги «Авлия Игнатий кафеси» номли ресторанга борди. У деворда «Лацио»нинг афсонавий форварди Жоржо Кинальянинг суратини кўриб, ресторан эгасидан «Бу авлиё ким?», деб сўради. Ресторан хўжайини эса у авлиё эмаслиги, балки «Лацио»нинг буюк чемпиони эканини айтган.
Маълумот учун, Жоржо Киналья «Лацио» таркибида 1969-1976 йилларда тўп сурган. У Рим клуби учун 263 ўйин ўтказиб, 140 та гол урган.
«Лацио» тарихидаги энг яхши ҳужумчилардан бири, дея ҳисобланувчи Киналья 2012 йилнинг апрелида 65 ёшида вафот этди.
Мавзуга оид
03:12 / 18.03.2021
ЕЧЛ. «Бавария» ва «Челси» — 1/4 финалнинг сўнгги икки иштирокчиси, «Атлетико» турнирни тарк этди
03:41 / 24.02.2021
ЕЧЛ. «Челси» Жирунинг суперголи эвазига «Атлетико»ни мағлуб этди, «Бавария» Римда йирик ҳисобда ғалаба қозонди
03:40 / 04.01.2021
«У «Ювентус»га келиши керак» – «Лацио»га қарши ўйиндан кейин италиялик мухлислар Шомуродов ҳақида нималар дейишди?
21:18 / 03.01.2021