Жаҳон | 17:37 / 27.05.2017
10262
1 дақиқада ўқилади
Британия ҲҲК қирувчи самолётлари тревога бўйича ҳавога кўтарилди
Британия ҳарбий-ҳаво кучларининг иккита қирувчи самолёти Шотландиядаги ҳарбий-ҳаво кучлари базасидан тревога бўйича ҳавога кўтарилди. Бу ҳақда Reuters Британия ОАВга асосан хабар берди.
Ҳодиса ҳақида Sky News телеканали номи ошкор этилмаган манбага таяниб маълум қилган. Таъкидланишича, Британия мудофаа вазирлиги бу маълумотга ҳозирча изоҳ бермади.
Шу билан бирга, Daily Mail газетаси маълумотига кўра, қирувчи самолётлар Британия чегараларида Россия самолёти пайдо бўлгани туфайли ҳавога кўтарилган бўлиши мумкин.
Мавзуга оид
15:20 / 14.11.2024
Ўзбекистонда етиштирилган мева ва сабзавотлар Британия бозорига экспорт қилинади
13:07 / 09.11.2024
Қозоғистон Британия санкцияларига дучор бўлган компаниялари ҳақида изоҳ берди
17:59 / 08.11.2024
Британияда эркак газли ичимликларга қарамликдан қутулиш учун гипноздан фойдаланди
09:05 / 07.11.2024