Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чемпионлар лигаси финали илк бор томи ёпиқ стадионда ўтказилади
"Ювентус" ҳамда "Реал Мадрид" ўртасидаги Чемпионлар лигаси финалини қабул қиладиган "Миллениум" стадиони финал ўйини вақтида томлари ёпиқ ҳолда бўлади. Бу ҳақда Уэльс футбол ассосиацияси расмий сайти маълум қилди.
Бу қарор ҳукумат таклифларидан сўнг FAW томонидан қабул қилинди.
Шунингдек, стадион томи жамоаларнинг финалдан бир кун олдинги машғулот вақтида ҳам ёпиқ бўлади.
Жорий мавсумдаги Чемпионлар лигаси финали томлари ёпиқ стадионда бўлиб ўтадиган илк финал ўйини бўлади.
Финал ўйини 3 июнь куни Тошкент вақти билан 23:45да бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
16:55 / 23.05.2025
«Реал» Карло Анчелотти кетишини эълон қилди
19:12 / 18.05.2025
«Чўксанг каттароқ денгизда чўк». Гулернинг онаси, Мадриддаги саргузаштлари ва зилзиладан омон қолган мухлиси ҳақидаги ҳикояси
12:45 / 27.04.2025
Можароли класико. «Реал» бу сафар жанг таклиф қилди, аммо озроқ етмади
20:31 / 16.04.2025