Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фото: Олмазорда муқаддам судланган шахс марихуанна билан ушланди
2017 йилнинг 24 май куни тахминан соат 23:30 да, Олмазор тумани ҳудудида ўтказилган “Қорадори 2017” тадбири давомида, муқаддам судланган Жавдат Хасбуллаевич Айткулов оғирлиги 265.18 грамм “марихуанна” гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида олинган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Олмазор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари (гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай, кўп миқдорда қонунга хилоф равишда, илгари гиёҳвандлик моддалари билан муомала қилишдан иборат жиноятни содир этган шахс томонидан сақлаш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Айткуловга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Мавзуга оид
19:49 / 19.05.2025
«Талабалар фестивали» ўтказилиши сабаб Олмазор туманидаги кўча вақтинча ёпилади
08:44 / 08.04.2025
Олмазор туманида дўкон ёниб кетди
10:48 / 26.02.2025
Хонанда Шаҳриёр гиёҳванд модда билан қўлга олингани рад этилди
15:38 / 13.02.2025