Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой Ўзбекистон божхона постларини жиҳозлаш учун 18 млн доллардан зиёд грант ажратади
2017 йил 24 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев "Хитой Халқ Республикаси томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона постларини жиҳозлаш учун тақдим этган грантидан самарали фойдаланишни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида" 2997-сонли қарорни қабул қилди.
Хитой Халқ Республикаси Ўзбекистонга катта ўлчамли темир йўл юкларини назорат қилиш бўйича тўртта инспекция тизими ҳамда ўрта ўлчамли юкларни назорат қилиш бўйича 10та сканер тизими мажмуаси кўринишида 18,3 млн. доллар ҳисобида грант ажратади.
Мазкур қарорни амалга ошириш назорати Бош вазирнинг биринчи ўринбосари, "Ўзбекистон темир йўллари" АТ бошқарув раиси Очил Раматов ҳамда Бош вазир ўринбосари Рустам Азимов зиммасига юклатилди.
Грант кўринишида тақдим этилувчи сканер қурилмаларидан самарали ва мақсадли фойдаланишни таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси масъул этиб тайинланди.
Қонун ҳужжатларига мувофиқ, грант маблағлари ҳисобига хориждан келтирилаётган сканер қурилмалари божхона тўловларидан озод этилади.
Мавзуга оид
08:40 / 28.05.2025
Чегарадан қарийб 40 кг заргарлик буюмлари ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди
21:27 / 23.05.2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон 4 та чегара постида юк автомобиллари ҳаракатини йўлга қўймоқчи
22:43 / 20.05.2025
ДХХ Қозоғистондан олиб кирилган 1 млн долларлик синтетик гиёҳвандлик воситаларини аниқлади
09:10 / 07.05.2025