Фан-техника | 00:38 / 28.05.2017
18466
1 дақиқада ўқилади

Немис автоконцерни "Москвич" ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

Фото: Car.ru

Volkswagen автоконцерни аллақачон ишлаб чиқарилиши тўхтатилган "Москвич" русумидаги автомобилларни қайта ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.    

Компания "Москвич" бренди учун барча ҳуқуқларни яқин 5 йил учун сотиб олган.

Маълум қилинишича, ишлаб чиқариш Калуга заводида йўлга қўйилиши мумкин. Таъкидланишича, немис компанияси моделнинг седан кўринишидаги вариантини ишлаб чиқармоқчи. 

"Москвич"ларни ишлаб чиқарган компания касодга учраб, 7 йил аввал тугатилган. Охирги "Москвич-2141" автомобили 2001 йилда конвейердан чиққан.

Мутахассислар немис компаниясининг бу ғоясини креатив деб ҳисобламоқдалар ва у айни вақтда Россияга эътибор кучайгани ортида иш бериши мумкин. 

Мавзуга оид