Жанубий Қозоғистонда Рамазон ойи муносабати билан бепул такси хизмати йўлга қўйилди
Муқаддас Рамазон ойи муносабати билан Жанубий Қозоғистон вилоятининг баъзи таксичилари бепул хизмат кўрсатмоқдалар, деб хабар берди "Казинформ" ахборот агентлиги. Вилоятдаги Ўтирар туманида эрта тонгдан 4 та такси машинаси йўловчиларни ўз манзилларига бепул элтиб қўймоқда.
"Бугун Ўтирарда Рамазон ойи муносабати билан пешингача "Бепул такси" хизмат кўрсатмоқда. Акция ташкилотчилари бу савобли ишда иштирок этмоқчи бўлиб акцияга қўшилмоқчи бўлганларни "Аристонбоб" марказий масжидига мурожаат қилишларини сўрайдилар", деб маълум қилган маҳаллий вакил Еркегали Танатаров фейсбукдаги саҳифасида.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган суратларга кўра, ушбу ташаббусни масжид раҳбарияти билдирган. Бепул такси хизматини кўрсатувчи машиналарда "Жанубий Қозоғистон вилоятининг "Аристонбоб" масжиди ёшлар ишлари бўйича ваколатхонаси" деган ёзувни кўриш мумкин.
Мавзуга оид
20:15 / 08.04.2024
Президент бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисидаги фармонни имзолади
18:37 / 01.04.2024
Туркманистон президенти «Қадр кечаси» муносабати билан 356 нафар маҳбусни афв этди
12:44 / 14.03.2024
Фото: Президент Сирдарё вилоятига поездда йўл олди
21:48 / 11.03.2024