Фан-техника | 18:46 / 29.05.2017
79257
1 дақиқада ўқилади

Rolls-Royce дунёдаги энг қиммат янги автомобилни намойиш қилди

Фото: Rolls-Royce

Буюк Британиянинг Rolls-Royce компанияси Sweptail купесини ягона нусхада ишлаб чиқди. Унинг нархи 13 млн долларга яқин деб хабар қилмоқда Британия ОАВ. 

Автомобиль аниқ бир харидор буюртмаси асосида ишлаб чиқилган, бироқ унинг номи ошкор қилинмаяпти. Купе 1925 йилги Phantom I Round Door by Jonckheere ва 1934 йилги 3та модел асосида барпо этилган. Буюртмачи ўша давр Rolls-Royce услубидаги 2 кишилик томи шишали автомобилни хоҳлаган. Компаниянинг қайд этишича, бу жаҳон автомобиль саноатидаги энг катта ва мураккаб шиша томдир. 

Бутунлай янги кузов бир қарашда яхтани ёдга солади. Олд ва орқа томондан алюминийдан қўлда ясалган 08 рақамини кўриш мумкин. Компания машинанинг 12,8 млн доллар эканини тасдиқламаган бўлса-да, у «ҳақиқатдан ҳам жуда қиммат»лигини билдиришди.

Мавзуга оид