Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда довул вақтида икки киши ҳалок бўлди
Қозоғистоннинг Тараз шаҳрида довул вақтида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда "Казинформ" ахборот агентлиги маълум қилди.
Таъкидланишича, икки ишчи уй қурилиши майдончасида ҳалок бўлган.
"Ишчилар довул вақтида шамол бостирмадан шиферни учириб ташлаётганда, уни қоқиб қўйгани тепага кўтарилишган. Шамол уларни томдан итқитиб юборган", деб маълум қилинди хабарда.
Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, Таразда шамол тезлиги 18 м/сонияни ташкил қилган, баъзида 27 м/сониягача етган.

Эслатиб ўтамиз, 29 май куни Москвада ҳам вайронкор довул кузатилди. Унинг оқибатида 13 киши ҳалок бўлган, 100 дан ортиқ одам жароҳат олган. Кўплаб дарахтлар илдизи билан қўпорилиб ташланган, биноларнинг томларига шикаст етган.

Мавзуга оид
12:06 / 02.03.2025
Қозоғистонда ичида ўзбекистонликлар бўлган автобус ЙТҲга учради
18:14 / 28.02.2025
Нукусдан Қозоғистонга янги поезд қатнови йўлга қўйилади
21:03 / 27.02.2025
Қозоғистон бензин ва дизель ёнилғиси экспортига қўйилган тақиқни узайтиради
17:32 / 25.02.2025