Сайёр қабуллар давом этмоқда: Сурхондарё ва Андижон вилоятлари
23-29 май кунлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Турсинхон Худайбергенов бошчилигидаги республика ишчи гуруҳи аъзолари Сурхондарё ва Андижон вилоятлари аҳолиси билан очиқ мулоқот тарзида сайёр қабул ўтказди.
Сайёр қабулда вазирликлар, шаҳар ва туман ҳокимликлари, прокуратура, ички ишлар, суд органлари раҳбарлари ҳамда бошқа тегишли бошқарма ва ташкилотлардан 180 дан зиёд мутасаддилар иштирок этди.
Тадбирларда таъкидланганидек, бугунги кунга келиб Сурхондарё ҳамда Андижон вилоятларида истиқомат қилувчи аҳолидан жами 123 мингга яқин мурожаат келиб тушган. Хусусан, Сурхондарё вилоятидан – 55 минг, Андижон вилоятидан эса – 68 минг.
Мазкур вилоятлардан келган мурожаатларнинг асосий қисми уй-жой олиш ва уй-жой қуриш учун ер ажратиш (17,2 фоиз), моддий ёрдам, пенсия таъминоти ҳамда болалар нафақасини олиш (10,9 фоиз), меҳнат ва бандлик (7,8 фоиз), суд қарорларининг ижро этилиши (8,5 фоиз), банк-молия ва солиққа тортиш (5,1 фоиз), судларда жиноят ишлари, фуқаролик ишлари, хўжалик судларида ишлар кўрилиши (4,4 фоиз), фуқароликни қабул қилиш ва фуқароликдан чиқиш, паспорт олиш ва пропискага ўтиш (4,3 фоиз) каби соҳаларга оиддир.
Шу билан бирга, тадбирда таъкидланганидек, мазкур вилоятлар ҳокимликлари мансабдор шахслари томонидан қонунчилик талабларига зид равишда фуқаролар ва юридик шахслар томонидан юборилган мурожаатларни ўз вақтида кўриб чиқмаслик ва муаллифга жавоб бермаслик натижасида бу соҳада жиддий камчиликлар мавжуд.
Жумладан, вилоят ҳокимликларида мурожаатлар билан ишлаш тизимини тўғри ташкил этмаслик, мурожаатларни тақсимлаш ва назорат қилиш ишларига малакали кадрларни жалб этмаслик ҳамда таҳлил ишларини йўлга қўйилмаслик оқибатида Сурхондарё вилоятида мурожаатларнинг 54,6 фоизига, Андижон вилоятида эса 22 фоизига кечиктирилган ҳолда жавоб берилган.
Сайёр қабуллар давомида Сурхондарё ҳамда Андижон вилоятлари аҳолисининг 1100дан зиёд мурожаатлари жойида кўриб чиқилиб, 70 фоиздан зиёди ижобий ҳал этилди, қолган 30 фоиз эса асосли деб топилиб, ижро учун муддат белгиланиб, назоратга олинди.
Мисол тарзида 75 та ижро ҳужжатлари юзасидан 82,0 млн. сўмлик суд қарорлари ижро этилишини; 33 нафар фуқароларга автомобиллар етказиб бериш бўйича шартномалар тузилишини; соғлиқни сақлаш соҳасида 93 та мурожаатнинг ижобий ҳал этилиши, жумладан, 13 та ногиронлик аравачаси берилишини; газ таъминоти бўйича 41 та мурожаатларнинг ижобий ҳал этилишини; банк соҳасида жами 36 та, жумладан кредит ажратиш бўйича 23 та мурожаатнинг ижобий кўриб чиқилиши таъминланини таъкидлаш лозим.
Учрашувлар якунида кўриб чиқилган барча мурожаатлар бўйича вилоят ва туман даражасидаги мутасадди идора ва ташкилотларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Мавзуга оид
22:05 / 23.11.2024
ДХХ раисининг ишдан олиниши, Андижонда Бобурга “ҳужум” ва тугаган сайлов — ҳафта дайжести
21:33 / 22.11.2024
Хитой Сурхондарёдаги мис ва кумуш конларига 2,7 миллиард доллар инвестиция таклиф қилмоқда
14:50 / 21.11.2024
Кувайт Ўзбекистонда Она ва бола кластерини ташкил этади
22:45 / 19.11.2024