Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда биогаз қурилмалари жорий этилади
Ўзбекистонда 2017-2019 йилларда республикада биогаз қурилмаларини ишлаб чиқариш ва жорий этишни янада рағбатлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурини қабул қилиш режалаштирилган.
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг “2017-2019 йилларда республикада биогаз қурилмаларини ишлаб чиқариш ва жорий этишни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.
“Ургут” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида Хитойнинг биогаз қурилмаларини ишлаб чиқариш ва сервис хизмат кўрсатиш бўйича етакчи ишлаб чиқарувчилари билан қўшма корхона ташкил этиш режалаштирилмоқда.
Дастур доирасида Ўзбекистонда 2017-2019 йилларда 726 та йирик чорвачилик ва паррандачилик хўжаликларида биогаз қурилмаларини ўрнатиш мўлжалланган.
Дастурга кўра, 2017 йилда 75 та йирик чорвачилик ва паррандачилик хўжаликларида биогаз қурилмалари ўрнатилса, 2018 йилда – 291 ва 2019 йилда – 360 хўжаликда жорий этиш режалаштирилган.
Мавзуга оид
14:52 / 22.05.2025
Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси тасдиқланди
10:27 / 22.05.2025
Тошкентда ЙТҲнинг олдини олиш учун 2 млрд сўм ажратилади
13:54 / 01.05.2025
Ўзбекистонда замонавий стандартлар асосида камида 58 та мактаб қурилади
13:31 / 29.04.2025