Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ВКонтакте ўз тармоқларида камчилик топган хакерларга 150 минг долларга яқин ҳақ тўлади
ВКонтакте ижтимоий тармоғи ўз тизимлари ва иловаларидаги хизматларда нуқсонларни аниқлаган киберхавфсизлик мутахассисларига 148 минг доллар ҳақ тўлади. Бу ҳақда ижтимоий тармоқ матбуот хизмати хабар қилмоқда.
«ВКонтакте ижтимоий тармоғи 2 йил мобайнида нуқсонларни топиш бўйича HackerOne дастури доирасида ахборот хавфсизлиги бўйича 292 нафар мутахассисга 148 минг доллардан ортиқ маблағ тўлади», - дейилади хабарда.
HackerOne платформаси экспертларга компанияларни топилган заифликлардан огоҳ этиб, бунинг учун ҳақ олишга имкон беради. ВКонтакте ижтимоий тармоғидан ташқари, бу дастурдан Adobe, Dropbox, Snapchat, Twitter ва Uber каби ташкилотлар ҳам фойдаланади.
2015 йил майидан буён ВКонтакте 3 мингдан ортиқ ҳисобот олган, улардан 385таси фойдали бўлиб чиққан. Мукофот пули эса, заифликнинг жиддийлигига кўра аниқланади. Шу билан бирга, у хатолик хусусида маълум қилган илк мутахассисга тўланади. Мазкур хизмат учун энг кам тўлов 100 доллар ҳисобланади.
Мавзуга оид
01:17 / 11.10.2024
Дуров «ВКонтакте» қандай яратилганини сўзлаб берди
20:08 / 07.08.2024
Россияда YouTube билан боғлиқ муаммолар сабаб «ВК Видео»ни юклаб олиш кескин ошиб кетди
12:18 / 21.07.2024
Самарқандда хакер йигит таниқли бойларни алдаб пулларини ўзлаштирди
19:07 / 14.01.2022