Жаҳон | 14:02 / 31.05.2017
25693
2 дақиқада ўқилади

Тожикистонда бирданига иккита бозор ёниб кетди

Фото: News.tj

Тожикистон жанубидаги Фархор туманида тахминан юзта савдо дўкони ёниб кетди. Ёнғин оқибатида бирданига иккита бозор ёнган. Оловнинг тезлик билан тарқалишига кучли шамол ва маҳаллий ўт ўчириш хизматининг яхши ҳолатда бўлмаган машинаси сабаб бўлди.

«Азия Плюс»нинг маҳаллий аҳолига асосан ёзишича, ёнғин саноат товарлари дўконидан бошланган. «Ёнғин қурилиш материаллари ва хўжалик моллари билан савдо қилинган дўкондан бошланди», - дейишган маҳаллий фуқаролар.

Ёнғин кечки соат олтида бошланган. «Кеча шамол анча кучли эди, олов тезлик билан тарқалди, кишилар ўз маҳсулотларини олиб чиқишга ҳам улгуришмади, кўпчилик фақатгина нақд пулларини сақлаб қолган. Бир неча киши куйиш жароҳатини олди», - дея хабар берган бозордаги сотувчилардан бири.

Ёнғин туфайли Марказий ва янги бозорлар ёниб кетган. Бу ерларда тахминан минг киши ишларди.

Хабарга кўра, ёнғин электр симларининг қисқа туташуви сабаб юз берган. Айни дамда махсус комиссия зарар миқдорини аниқлаш билан шуғулланмоқда.

 

Мавзуга оид