Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бразилияда дарвозабон икки гол ўтказиб юборди ва танаффусда уйига кетиб қолди (видео)
Бразилиянинг «Фигейренсе» жамоаси дарвозабони Фабио Гонсалвес янги жамоаси учун ўтказган илк ўйинида муваффақиятсизликка учради. Бразилия В сериясининг 4-туридаги «Боа»га қарши кечган ўйинда (0:2) дарвозабон биринчи бўлимда иккита тўп ўтказиб юборди.
Иккинчи гол биринчи бўлимга қўшиб берилган бешинчи дақиқада киритилган бўлса, биринчи эпизодда эса Фабио дарвозадан чиқишда хатога йўл қўйди ва майдон марказидан берилган зарбани қайтара олмади.
38 ёшли футболчи танаффусда такси олиб, стадионни тарк этди, оқибатда «Фигейренсе» танаффусдаёқ биринчи футболчини алмаштиришга мажбур бўлди. Иккинчи бўлимда бошқа гол урилмади ва «Боа» ғалаба қозонди.
Кейинчалик Фабио ўз иши учун узр сўради, бироқ у клуб учун бошқа ўйнамаслигини маълум қилган.
Мавзуга оид
15:15 / 27.02.2019
Европанинг топ-10 чемпионатларида бу мавсум энг кам гол ўтказиб юбораётган дарвозабонлар маълум қилинди
00:51 / 14.02.2019
Футбол тарихидаги энг яхши дарвозабон маълум қилинди
18:53 / 12.02.2019
Дунёнинг энг зўр дарвозабонларидан бири вафот этди
23:35 / 30.11.2018