Жаҳон | 20:27 / 01.06.2017
7202
1 дақиқада ўқилади

Душанбеда мактаб ва боғчаларни таъмирлаш учун ота-оналардан пул йиғиш тақиқланди

Фото: dnpr.com.ua

Душанбе ҳокими Рустам Эмомали мактаб ва боғчаларни туман бюджетлари ҳисобидан таъмирлашга буйруқ берди.

Мактаб ва боғчаларни таъмирлаш учун ота-оналардан пул йиғишни тақиқлаш ҳақидаги буйруқ Душанбе шаҳри таълим бош бошқармасига йўлланган. Шаҳарнинг 4 та тумани раҳбарлари ҳам тегишли мактубларни олганлар. 

"Бу чора коррупция ҳолатлари, мактаб ва мактабгача таълим муассасаларини таъмирлаш учун ноқонуний пул йиғишнинг олдини олишга қаратилган. Туман раислари бажарилган ишлар ҳақида 1 августгача ҳисобот беришлари керак", деб айтилди шаҳар ҳокимиятида. 

Ҳозирда ҳокимият вакиллари мактаблар ва боғчаларда ўқитувчилар ва ўқувчиларнинг ота-оналари билан учрашиб, уларга шаҳар ҳокими буйруғининг моҳиятини тушунтиришмоқда.

Мавзуга оид