Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олимлар тузнинг организм учун қандай хавф туғдиришини маълум қилишди
Америкалик тадқиқотчиларнинг маълум қилишича, тузни озиқ-овқат маҳсулотлари билан ҳаддан зиёд кўп истеъмол қилиш қатор касалликлар ва ҳатто эрта ўлим ҳолатига ҳам олиб келиши мумкин. Бу ҳақида "Телеграф" нашрида маълум қилинди.
Туз айниқса инсоннинг юрак-қон томир тизими учун хавфлидир.
Баъзи ташкилотлар қадоқларда тузнинг миқдори ва унга бўлган суткалик эҳтиёж фоизи аниқ кўрсатилиши учун озиқ-овқат гигантлари билан фаол кураш олиб боришади. Ҳозирча камдан-кам ишлаб чиқарувчилар бундай шартларга кўнишади - булар асосан эко-маҳсулот ишлаб чиқарувчи компаниялардир.
Таъкидлаш жоизки, тузга бўлган суткалик эҳтиёж 5 граммни ташкил қилади. Бироқ бу нормага ҳамма ҳам риоя қилавермайди. Колбаса, пишлоқ, нон, печеньелар - ҳаммасида туз бор. Олимларнинг фикрича, фаст-фуд маҳсулотларидан воз кечиш туз истеъмолини меъёрга келтиради.
Туз миқдори юқори бўлган маҳсулотлардан воз кечилса, юрак-қон томир тизими касалликларидан ўлим ҳолатини 18 фоизга камайтириш имконини беради. Таъкидлаш жоизки, натрий хлориддан тўлиқ воз кечиш ҳам мақсадга мувофиқ эмас.
Мавзуга оид
17:23 / 14.05.2025
Жазирамада организмни қандай ҳимоялаш лозим? – ССВ тавсиялари
18:19 / 01.04.2025
Ўзбекистон аёллар саломатлиги глобал индексида уч поғона юқорилади
16:55 / 25.03.2025
Кўзга оҳак ёки ёт жисм кирганда нима қилиш керак? Мутахассис жавоб берди
14:43 / 19.03.2025