Янгиланган Windows 10 мобил девайсларини ишдан чиқармоқда
Microsoft компанияси Windows Insider дастури иштирокчилари учун Windows 10'нинг 16212 рақами остидаги тест вариантини ишга туширди, бироқ бу смартфон ва планшетлардаги тизимнинг бузилишига олиб келмоқда. MSPoweruser портали операцион тизимнинг янги версиясини ўрнатишни тавсия қилмайди.
Манбада таъкидланишича, бу версия хато чиқарилган бўлиб, у фойдаланувчиларга мўлжалланмаган. Ҳам Slow Ring, ҳам Fast Ring фойдаланувчиларида янгиланган версияни ўрнатиш имкони бўлган. Шунингдек апдейт Windows Insider'га кириш имкони бўлмаган баъзи фойдаланувчиларда ҳам мавжуд эканлиги айтилмоқда.
Янгиланиш тўхтовсиз юклаш циклларини юзага келтиради ва шу тариқа Windows 10'даги смартфон ва планшетларни ишдан чиқаради. Муаммони ҳал қилиш учун Windows Device Recovery Tool ёрдамида тизимни тўлиқ қайта тиклаш таклиф этилади, бу файлларнинг ўчиб кетиши ва созламаларнинг бошланғич ҳолатига келишига сабаб бўлади. Компьютерларда ҳозирча 16212 билан боғлиқ муаммолар кузатилмаган, лекин барибир уни ўрнатиш тавсия этилмайди.
Windows Insider Program — Windows 10 операцион тизимининг янгиланган версияларини расмий тақдимотидан аввал олдиндан баҳоловчи дастур.
Мавзуга оид
00:34 / 05.06.2020
Энг оммавий операцион тизимлар маълум қилинди
21:07 / 04.02.2020
Windows 10 янгиланиши компьютерларда носозликлар келтириб чиқарди
10:51 / 05.07.2019
Тарихий-маданий ҳудудларда биноларни бузиш бўйича жавобгарлик кучайтирилади
22:10 / 12.10.2018