Спорт | 17:08 / 02.06.2017
19851
1 дақиқада ўқилади

«Қуруқ барг». Футболчи бурчак тўпидан тўғри дарвозани нишонга олди

Бразилиянинг «Атлетико Минейру» клубининг венесуэлалик яримҳимоячиси Ромуло Бразилия Кубоги чорак финалининг «Парана»га қарши учрашувда чиройли гол муаллифи бўлди, деб ёзмоқда Globoesporte интернет-нашри.

Венесуэлалик футболчи учрашувнинг 41-дақиқасида бурчак тўпини айланма зарба билан тўғри дарвозага аниқ йўллаб ҳисобни очганди. Тўп дарвоза устунига тегиб тўрдан жой олган.

Учрашувдаги якуний ҳисобни (2:0) Бразилия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Фред томонидан киритилган гол ўрнатди.