Суданда қизамиққа қарши эмланган 15 бола ҳаётдан кўз юмди
Жанубий Суданда 15 нафар кичик ёшли бола қизамиққа қарши муваффақиятсиз эмланиш натижасида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақида мамлакат ҳукумати хабарига асосланиб, Daily Sabah маълум қилди.
БМТда болаларнинг "оғир сепсис"дан ҳалок бўлгани таъкидланган, соғлиқни сақлаш вазирлиги эса ҳалокатда инсонларни айблаган. Тўрт кунлик кампания давомида барча болалар учун бир шприц қўлланган, вакцина эса шу пайтгача салқин ҳароратда сақланмаган.
Қизамиқ - Шарқий Африканинг фуқаролик урушидан чарчаган ночор мамлакати олдидаги яна бир муаммо бўлиб, очлик ва вабо қаторида туради.
Ҳукумат вакилларининг сўзларига кўра, вакцинациядан ҳалок бўлган болаларнинг бари 5 ёшдан кичик бўлган. Қизамиққа қарши вакцинация кампанияси бутун мамлкат бўйлаб 2 миллиондан зиёд болани қамраб олган.
ЖССТ Жанубий Судан соғлиқни сақлаш ходимлари учун тиббий тайёргарлик машғулотларини ўтказади, АҚШ болалар агентлиги эса ҳукуматга вакциналарни етказиб беради.
АҚШ маълумотларига кўра, 2016 йилда Жанубий Суданда камида 2294 қизамиқ билан касалланиш ҳолати қайд этилган, улардан 28 нафари ўлим билан тугаган.
БМТ баёнотига кўра, мамлакатдаги қизамиқ хавфи "ўта юқори" ҳисобланади.
Мавзуга оид
20:45 / 10.11.2024
БМТ: Жанубий Судандаги сув тошқинлари ярим миллионга яқин одамни бошпанасиз қолдирди
17:48 / 01.11.2024
Дунёдаги энг ҳалокатли инфекция номи маълум бўлди
17:35 / 25.10.2024
Ўзбекистонда туғилиш камайди, ўлимлар сони эса ошди
20:25 / 23.10.2024