Жаҳон | 20:55 / 02.06.2017
22533
1 дақиқада ўқилади

Трамп АҚШга мусулмонлар киришини яна тақиқламоқчи

АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти олий судга АҚШга 6 та мусулмон давлат фуқароларининг киришини тақиқловчи фармоннинг кучга киритилиши илтимоси билан мурожаат қилди.

"Биз олий судга унинг президент Трамп фармони бўйича фикрини билиш учун мурожаат қилдик", деб айтди АҚШ адлия вазирлиги матбуот котиби Сара Исгер Флорес. 

"Президент Трампнинг фармони унинг ваколатлари доирасида халқимизни террорчиликдан ҳимоя қилиш учун қабул қилинган", деб таъкидлаб ўтди Флорес.

АҚШ президенти Дональд Трамп ўзининг фармони билан март ойи бошида АҚШга 6 та мусулмон давлат – Эрон, Яман, Ливия, Сурия, Сомали ва Судан фуқароларининг киришини тақиқлаганди. Фармон баъзи суд инстанцияларининг қаршилиги туфайли кучга кирмаганди.

Мавзуга оид