Ўзбекистон | 14:35 / 02.06.2017
155155
3 дақиқада ўқилади

«Умрларга татигулик машина!». Автомобиллар нархи ошганига ижтимоий тармоқдаги муносабатлар

«Кун.uz» сайтининг Фейсбукдаги ва Инстаграмдаги саҳифалари, шунингдек, Твиттер ва Фейсбукда, унинг «Водители Ташкента» гуруҳида билдириб ўтилган энг сара фикрларни жамлаб, эътиборингизга ҳавола этишга қарор қилдик. Фойдаланувчилар автомобиллар нархи ошгани ҳақидаги хабарга қуйидагича муносабатлар билдириб, фикрлар қолдиришган.

Т. Чориев: «Мен тушундим, энди автокредит очилади». 

Б. Даминжонов: «Мен ҳам тушундим. Энди (машина харид қилиш учун) навбатга турмаймиз»

С.Азимов: «Кун.уз, мана энди ўзингизни кўрсатинг. Мулоқотга чорланг «Ўзавтосаноат» раҳбариятини. Асослаб берсин бу бетайин қарорини!»

В. Батир: «Эҳ, афсус, Ҳожибой ака ўтиб кетди-да, бўлмасам зўр мавзу қилиб бизни кулдирар эди!»

А.Турсунбаев: «Нарх доллар курсга қараб ўзгариб турса, унда ойликни ҳам доллар курсида ҳар ҳафтада ўзгартириб туришсин».

А. Жалилов: «Кимдир тушунтира оладими, ойликка яшайдиганлар қанақа қилиб машина олишини? Йўқ, ростдан ҳам қизиқ».

Д. Обидов: «Captiva» олиш учун 1 млн. сўм ойлик оладиган одам емай, ичмай 210 ой, яъни 17 ярим йил ишласа пули етар экан!»

Э. Хўжаев: «Мен велосипедда юришни ўрганаяпман. Ҳайдовчилик гувоҳномаси керак эмас, йўлимда тўғри юрсам бўлгани».

А. Азиз: «Мамлакатнинг миллий валютасига ишончсизлик шу қадарки, қора бозор курсига таяниб, унинг келгусидаги қадрсизланиши суғурта қилинмоқда. Яна конвертация ҳақида гапирамиз-а?»

Х. Баҳодиров: «Автокредит бошлангани билан, барибир қийин. Чунки машинани харид қилиш учун «катта» пул тўлашга тўғри келади, боз устига, кредит фоизи ҳам қўшилади. Қарабсизки, «машина минаман», деган «қаҳрамон» қулоғигача қарзга ботиб кетади».

Д. Абдуллаев: «Майли, кўп куйинманглар. Бунга ҳам ўрганиб қоламиз. Бизнинг сабримизнинг чегараси йўқ-ку. Чидаймиз-да. Лекин яхши бўлмади».

К. Баҳовадинов: «Ишонтириб айтаманки, GM автомобилларга неча марта нархни оширишидан қатъи назар, халқ барибир бу машиналарни харид қилишда давом этаверади. Навбатга ҳам туради, сўраб илтимос ҳам қилади. Бундай шароитларда нархни оширмаслик — гуноҳ!»

«Миллион» гуруҳи етакчиси Даврон Кабулов Твиттерда вазиятга шундай фикр билдирган:

Мавзуга оид