Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хонобод шаҳрини ривожлантириш бўйича ҳукумат қарори қабул қилинади
Андижон вилояти фаоллари иштирокида ўтказилган йиғилишда давлат раҳбари вилоятнинг Хонобод шаҳрини яна ривожлантириш юзасидан ҳукумат қарори қабул қилиниши лозимлиги ҳақида ҳам гапирган. Бу ҳақда Кун.uz мухбири хабар берди.
“Хонобод яқин йилларда ҳам республикамизнинг энг гўзал масканларидан бири эди. Яқин кунларда у ўзининг аввалги шуҳратини қайтариши лозим. Шаҳарни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш учун ҳукумат қарорини қабул қилиш лозим”, - деган Президент.
Давлат раҳбарининг фикрига кўра, келгусида вилоятнинг ҳар бир туман-шаҳрига Хонободдан маълум бир ҳудуд ажратилади. Унда тегишли шаҳар-туман аҳолиси кўнгилли ҳордиқ чиқариши учун керакли шарт-шароитлар яратилади. Бу эса, мамлакатда иқтисодиётнинг янги тармоғи – экотуризм ривожида муҳим ўрин тутади.
Йиғилишда Президент шаҳар инфратузилмасини тубдан ўзгартириш юзасидан тегишли топшириқлар берди.
Мавзуга оид
10:03 / 28.05.2025
Йирик сув иншоотлари ва магистрал қувурларга “ақлли” ҳисоблагич тизими ўрнатилади
22:14 / 27.05.2025
«Насаф» «Андижон»ни мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубоги эгаси бўлди
21:22 / 27.05.2025
2025 йилда 1619 км ичимлик сув тармоқларини тортиш режалаштирилган
18:30 / 27.05.2025