Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эйфель минораси Лондондаги теракт қурбонлари хотирасига ўз чироқларни ўчиради
Парижнинг энг диққатга сазовор иншоотларидан бири - Эйфель минораси душанба кунга ўтар кечаси Британия пойтахтидаги теракт қурбонлари хотирасига ўз чироқларини ўчиради. Бу ҳақида Париж мэри Анн Идальго хабар берди.
"Эйфель минораси Лондондаги теракт қурбонлари хотирасига бугун тунда 00:45да ўз чироқларини ўчиради", - деб ёзди Идальго ўз Twitter'ида.
Шанба куни кечқурун Лондон марказида иккита террорчилик ҳужуми қайд этилди. Уч нафар эркак микроавтобусда Лондон кўпригидаги йўловчилар устига бостириб келган, сўнгра Боро бозорига бориб, у ердаги йўловчиларга ҳам пичоқ билан ҳужум қилган.
Лондондаги терактлар натижасида 7 киши ҳалок бўлган, 48 нафари жароҳат олган. Террорчиларнинг бари полиция томонидан йўқ қилинган.
Таъкидлаш жоизки, бу 2,5 ой ичида Британиядаги учинчи терактдир.
Мавзуга оид
11:00 / 27.05.2025
Ливерпулда машина одамларга қарата ҳайдалгани теракт деб ҳисобланмаяпти
00:11 / 13.05.2025
Лондонда Россия жосуслик тармоғи раҳбари 10 йилга қамалди
10:17 / 10.05.2025
Лондон ва Скандинавия Украинада ўт очишни тўхтатишга чақирди
10:40 / 05.05.2025