Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германияда тақиқланган китоблардан қадимий юнон ибодатхонаси барпо этилди
Германиянинг Кассель шаҳрида аргентиналик ҳайкалтарош Марта Минухин турли давлатларда турли даврларда тақиқланган юзлаб китоблардан фойдаланиб, қадимий юнон ибодатхонасининг нусхасини барпо этди.
Ҳозир Documenta замонавий санъат халқаро кўргазмаси ўтаётган Касселдаги ибодатхона учун китоблар бутун дунёдаги нашриётлар ва ёзувчилар томондан жўнатилган.
Ибодатхона "ғиштлари" орасида Борис Пастернакнинг бир неча давлатларда тақиқланган "Доктор Живаго", Сервантеснинг " Дон Кихот"и, Эрих-Мария Ремаркнинг "Ғарбий фронтда ўзгаришларсиз", Франса Кафканинг "Ўзгариш" асарлари бор.

Бу китоблардан Қадимги Афинадаги Парфенон ибодатхонасининг кичрайтирилган нусхасининг устунлари, деворлари ва поли барпо этилди. Объектга махсус ёритгичлар ўрнатилган бўлиб, ғояга кўра, улар антиқа иншоотни ҳар тун ёритиб туради.



Мавзуга оид
13:59 / 28.05.2025
Германия расмийлари Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
11:22 / 28.05.2025
Германиядаги қочқинлар сони 3,5 миллион кишига етди
12:20 / 27.05.2025
Германия канцлери Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
23:34 / 26.05.2025