Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Биринчилиги учрашувида ҳакам 1 дақиқада 8та қизил карточка кўрсатди
Ўзбекистон биринчи лигасининг 13-туридан ўрин олган «Сурхон» ва «Андижон» жамоалари учрашувида ҳакам бир вақтнинг ўзида бир йўла саккиз нафар футболчига қизил карточка кўрсатган.
ПФЛ расмий сайти берган баённомада қайд қилинишича, бош ҳакам Игорь Худойдотов учрашувнинг 90+4-дақиқасида икки жамоанинг ҳам 4 нафардан футболчисини четлатган.
Футболчиларнинг оммавий четлатилишига нима сабаб бўлгани ҳақида ҳозирча расмий маълумотлар берилмаган. Катта эҳтимол билан ўйинда оммавий жанжал келиб чиққан бўлиши мумкин.
Ўзбекистон Биринчилиги
13-тур
«Сурхон» – «Андижон» - 2:2. 1069 томошабин.
Бош ҳакам: Игорь Худойдотов (Тошкент шаҳридан, ўйин учун олган баҳоси 8,0)
Голлар: С. Шомуродов (15), Н. Норов (75, пенальти) – А. Бердиев (28), А. Абдувоҳидов (90).
Огоҳлантиришлар: Н. Нормуродов (2), Ш. Абдураимов (66) – А. Хўжаев (31), И. Отахонов (53), Д. Мақсудов (75), А. Абдувоҳидов (90).
Четлатишлар: Т. Мамадалиев (90+4), Н. Нормуродов (90+4), С. Шомуродов (90+4), А. Абдураҳмонов (90+4) – И. Отахонов (90+4), А. Хўжаев (90+4), С. Асқаралиев (90+4), Ф, Бекмуратов (90+4).
Мавзуга оид
22:14 / 27.05.2025
«Насаф» «Андижон»ни мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубоги эгаси бўлди
23:01 / 26.05.2025
Андижонда дарахт Cobalt устига қулаб тушди
19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
07:50 / 24.05.2025