Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиротда портлаш юз берди, қурбонлар кўп
Афғонистоннинг Ҳирот шаҳрида юз берган портлаш оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Al Jazeera полицияга таянган ҳолда хабар берди.
Таъкидланишича, портлаш полиция бошқармаси ва 1200-йилда қурилган Жума масжид ёнида рўй берган.
Аниқлик киритилишича, портловчи қурилма рикша аравасига ўрнатилган бўлган.
“Толибон” ҳаракати вакиллари ушбу ҳодисага алоқалари йўқ эканини иддао қилишган.
Аввалроқ Афғонистон президенти Ашраф Ғани Кобул шаҳрида 31 май куни юк машинаси портлатилиши орқали содир этилган теракт оқибатида қурбон бўлганлар сони 150 кишини ташкил қилгани ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади
15:06 / 15.05.2025
Ўзбекистон Афғонистондан чорва молларини импорт қилиши мумкин
17:22 / 14.05.2025
Афғонистон Ўзбекистонга Ҳирот оқ мармарини совға қилди
17:47 / 12.05.2025