Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Qatar Airways Саудия Арабистони, БАА, Миср ва Баҳрайнга парвозларни тўхтатди
Фото: Pius Koller imagebroker.com / Globallookpress
Қатарнинг Qatar Airways миллий авиаташувчиси Саудия Арабистони, БАА, Миср ва Баҳрайнга парвозларни тўхтатди. Улар кеча Қатар билан дипломатик муносабатларни узишганди, деб хабар берди авиакомпания матбуот хизмати.
"Ушбу қарор билан рейслари қамраб олинган барча йўловчиларга муқобил вариантлар тақдим этилади, жумладан, фойдаланилмаган исталган чипталар қиймати тўла қайтарилиши ва Qatar Airways авиайўналишлари тармоғидаги энг яқин бориш пунктига бўлган рейсга қайтадан рўйхатдан ўтишлари мумкин", - дейилади хабарда.
Душанба куни Баҳрайн, БАА, Саудия Арабистони, Миср, Яман, Ливия вақтинчалик ҳукумати, Мальдив ва Маврикий Республикаси Қатар билан дипломатик алоқаларни узишлари ҳақида маълум қилишди. Уларнинг фикрича, Қатар амирлиги терроризм ва экстремистик мафкурани қўллаб-қувватлайди, араб давлатларига нисбатан душманлик кайфиятидаги сиёсатни олиб боради ҳамда бошқа мамлакатлар ички ишига аралашади. Баъзи давлатлар эса қўшимча чоралар ҳақида ҳам маълум қилишди. Хусусан, Қатар билан денгиз ва авиақатнов тўхтатилади, шунингдек, ушбу давлат дипломатлари ҳамда фуқаролари чиқариб юборилади.
Қатар ҳукумати эса ҳолатдан афсусда экани ва бундай қарорларни асосланмаган, деб атади.
Мавзуга оид
07:52 / 28.05.2025
Саудия Арабистонида Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
07:50 / 22.05.2025
Пентагон Қатар томонидан Трампга совға қилинган самолётни қабул қилди
19:00 / 19.05.2025
Саудия Арабистони — жозибадор саргузашт ва ҳашамат мужассамлашган диёр
11:45 / 15.05.2025