Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунёнинг энг йирик қурол сотувчиларидан бири вафот этди
Иккинчи жаҳон урушидан кейинги даврнинг энг йирик қурол сотувчиси ҳисобланган саудиялик миллиардер Аднан Хашогги 81 ёшида Лондонда вафот этди.
ТАСС ахборот агентлигининг маълум қилишича, Хашогги Паркинсон касалидан азият чеккан ва фарзандлари даврасида оламдан ўтган.
Хашогги 1935 йилда Саудия Арабистони қироли Абдулазизнинг шахсий шифокори оиласида дунёга келган.
Тадбиркор ўз бойлигини 1960-80-йилларда Яқин Шарқ давлатлари ва АҚШ ўртасида қурол сотиш бўйича битимларни тузишда воситачилик қилиш орқали орттирган.
Жумладан, у 1980-йилларда Эрон-Ироқ уруши вақтида Эронга АҚШ қуролини сотишда воситачилик қилган. Тадбиркор шунингдек, Филиппиннинг собиқ диктатори Фердинанд Маркосга пул ювишда кўмак беришда айбланган.
Хашоггининг воситачилик хизматлари учун олган комиссион тўловлари юзлаб миллион долларларни ташкил қилган ва у 1980-йилларда миллиардлаб долларларга эга бўлган ҳолда дунёнинг энг бой одами ҳисобланган.
1988 йилда Швейцария ҳукумати томонидан ҳибсга олиниб, молиявий фирибгарликлар айблови билан АҚШга топширилган. Бироқ у 1990 йилда АҚШ суди томонидан оқланган.
Унинг синглиси Самира келиб чиқиши мисрлик бўлган британиялик миллиардер Муҳаммад Ал-Фаёзнинг рафиқаси ҳисобланган. Ал-Фаёзнинг ўғли ва Хашоггининг жияни Доди Ал-Фаёз 1997 йилда Париждаги автоҳалокатда Британия маликаси Диана билан бирга ҳалок бўлган. Малика Диана ва Доди ўша вақтда ишқий муносабатларда бўлишган.
Мавзуга оид
00:11 / 13.05.2025
Лондонда Россия жосуслик тармоғи раҳбари 10 йилга қамалди
10:17 / 10.05.2025
Лондон ва Скандинавия Украинада ўт очишни тўхтатишга чақирди
20:05 / 04.05.2025
БМТ судяси қуллик меҳнатига мажбурлагани учун 6 йилга қамалди
21:50 / 23.04.2025