Фан-техника | 21:07 / 07.06.2017
7644
4 дақиқада ўқилади

LG ва Лондон cабзавот оркестри: Халқаро атроф-муҳит муҳофазаси куни ўз сифатингизни сақлаб қолинг!

Ейишли чолғу асбобларида ўйновчи мусиқачилар LG музлатиш технологиялари ёрдамида озиқ-овқат чиқиндилари ҳажмини қандай қилиб камайтириш мумкинлигини намойиш қилишмоқда

Сеул, 2017 йил 6 июнь - LG Халқаро атроф-муҳит муҳофазаси кунида одамларнинг озиқ-овқат маҳсулотларининг норационал харж қилиниши муаммосига доир билимларини ошириш, шунингдек қандай қилиб етакчи музлатиш технологиялари ҳафталар ва ойлар давомида маҳсулотлар сифатини сақлаб қолишда ёрдам беришини намойиш қилиш мақсадида Лондон сабзавотлар оркестрининг мусиқий санъат соҳасидаги истеъдодлари билан ҳамкорлик қилди.

Озиқ-овқат маҳсулотларини норационал харж қилиш замонамизнинг энг жиддий муаммоларидан бири ҳисобланади. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти маълумотларига кўра, барча озиқ-овқатларнинг деярли учдан бир қисми истеъмолга қадар бузилиб қолади ёки ташлаб юборилади. Ҳар йили дунёда ишлаб чиқариладиган озиқ-овқатнинг тахминан учдан бири, яъни 1,3 миллиард тоннаси бекорга сарфланади ёки ташланади. Унинг қиймати саноати ривожланган мамлакатларда тахминан 680 миллиард тоннани ташкил қилади, ривожланаётган мамлакатларда эса - 310 миллиард долларни. Бу йўқотишларда мева ва сабзавотлар улуши бошқа маҳсулотларга нисбатан кўпроқ, чунки улар тез бузилувчи маҳсулотлар ҳисобланади, уларда сунъий консервантлар бўлмайди.

Музлатиш технологияси жамиятни ривожланиш жараёнига таъсир кўрсатувчи омиллардан бири бўлди, зеро музлатгичларнинг яратилиши ва кенг тарқалиши одамларда аграр турмуш тарзидан воз кечиш ва янада урбанизациялашган муҳитга кўчиш имконини берди. Бироқ ҳатто музлатгичларнинг имкониятлари ҳам чексиз эмас. Жуда юқори ҳароратлар маҳсулотлар, айниқса табиий мева ва сабзавотлар ҳатто музлатгичда сақланганда ҳам бузилишига олиб келиши мумкин. Максимал фойда келтириши учун бу маиший ускуналар уларнинг ичидаги ҳароратни ўзгартириши мумкин бўлган атроф-муҳит ҳароратидаги ўзгаришлардан изоляцияланган бўлиши керак. Музлатгич ичида ўзгарувчи ҳарорат озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш муддатига катта таъсир кўрсатиши мумкин.

Лондон сабзавот оркестри мусиқачилари (LVO) мусиқа яратиш учун сарҳил маҳсулотларни тўғраш йўли орқали ейишли чолғу асбоблари билан яшил симфонияларни яратишади. Уч йилдан зиёд вақт аввал асос солинган оркестр Бирлашган Қиролликда ўзининг кабачок, булғор қалампири, сабзи ва қовоқлардан ишланган чолғу асбоблари билан мусиқасеварларни шод этиб келган. Уларнинг чиқишлари ўз чолғу асбоблари билан аниқ товушларни чиқаришга боғлиқ экан, мусиқачилар ҳар куни сархил сабзавотлар билан янги чолғу асбобларни яратишларига тўғри келган, зеро нисбатан эскироқ маҳсулотлар мусиқачилар репертуарига монанд ноталарни чиқара олмасди.

Бироқ кейироқ Лондон сабзавот оркестрининг артистлари Inverter Linear Compressor технологияли LG музлатгичларининг имкониятларидан хабар топишди. Мусиқачилар ўз чолғу асбобларини чизиқли компрессорли LG музлатгичига жойлаганларида уларнинг товуш хусусиятлари ҳаттоки бир ҳафтадан кейин ҳам ўзгармаган ва ўз сифатини сақлаб қолган. Маҳсулотларни сақлашдаги энг асосий тўсиқ иссиқлик эмас, ҳароратдаги ўзгаришлардир. Инвертер чизиқли компрессорли LG музлатгичлари нафақат маҳсулотларни узоқроқ сақлайди, балки шовқин даражасининг пастлиги ва энергия истеъмолининг камлиги билан ажралиб туради. LG бунга конструктив ўзгаришлар орқали эришади, шу билан бирга маҳсулотлар сифатини сақлашга кўпроқ энергия сарфлайди.

Мавзуга оид