Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудиялик футболчилар Лондондаги теракт қурбонларини хотирлашни исташмади
Саудия Арабистони терма жамоаси футболчилари Австралияга қарши ўйин олдидан Лондондаги теракт қурбонларини хотирлаш учун 1 дақиқа сукут сақламади.
ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги ўйин олдидан Австралия вакиллари майдоннинг иккинчи томонида саф тортиб тургани ҳолида меҳмон жамоа футболчилари тарқалиб, ўз ўринларини эгаллашга киришган.
Ушбу ўйин Австралиянинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган.
Эслатиб ўтамиз, 3 июнь куни Буюк Британия пойтахти Лондон шаҳрида теракт уюштирилди. Аввалига автофургон Лондон кўприги устида пиёдалар устига юрди. Кейин ундан тушган уч киши одамларга пичоқлар билан ҳамла қилди. Улар ҳаракатни давом эттириб, Боро бозорида ҳам одамларга ҳужум қилишган.
Ушбу ҳужум оқибатида 8 киши ҳалок бўлган, 50 нафарга яқин киши жароҳатланган.
Полиция теракт ижрочиларини қўлга олган.
Мавзуга оид
07:52 / 28.05.2025
Саудия Арабистонида Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
19:00 / 19.05.2025
Саудия Арабистони — жозибадор саргузашт ва ҳашамат мужассамлашган диёр
22:15 / 14.05.2025
Трамп араблар даврасида. У Фаластинни тан оладими?
22:01 / 13.05.2025