Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британия парламент сайловларидаги давомат чорак асрдаги энг юқориси бўлди
Буюк Британияда бўлиб ўтган навбатдан ташқари парламент сайловлари давомати 68,7 фоизни ташкил этди ҳамда сўнгги 25 йилдаги энг юқори кўрсаткич бўлди, деб ёзмоқда Daily Express газетаси.
Нашр маълумотларига кўра, 32,2 млн британиялик овоз берган, умуман, Бирлашган қиролликда 46,9 млн фуқаро овоз бериш ҳуқуқига эга. Бундан аввал, аҳолининг сиёсий фаоллиги 1992 йилда кузатилган бўлиб, ўшанда 33,6 млн киши фуқаролик ҳуқуқидан фойдаланган эди.
Бундан ташқари, сайлов натижасига кўра, Лейбористлар партияси 1997 йилдан буён илк маротаба парламентдаги ҳолатини яхшилаб олди ва қўшимча депутатлик мандатларига эга бўлди.
Дастлабки ҳисоб-китобларга биноан, Консерватив партия ҳукмрон етакчиликни бой берган. У янги парламентда 650 ўринли Умумий палатада 318 депутатлик курсисига эга бўлади. Лейбористларнинг 261 аъзоси парламент қуйи палатасида фаолият юритади. "Либерал демократлар" партиясининг 12 аъзоси парламентда ишлай олади. Шотландия миллий партияси 35 халқ вакилини Умумий палатага юборади.
Овозларни санаш давом этмоқда.
Мавзуга оид
23:08 / 27.05.2025
Океандаги олди-берди: Британия Чагос оролини нега топширди?
11:50 / 26.05.2025
Британия бозорларига Ўзбекистонда етиштирилган гилос етказиб берилди
18:08 / 22.05.2025
Британия Россия махсус хизматларини 10 мингга яқин камерани бузиб кирганликда айблади
09:04 / 21.05.2025