Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Буюк Британиядаги сайловларнинг якуний натижалари эълон қилинди
Буюк Британияда ўтган муддатдан аввал парламент сайловлари бўйича барча сайлов участкаларидан олинган маълумотлар ҳисоб-китоб қилингандан кейин британиялик консерваторлар 318 та, лейбористлар – 262 та, Шотландия миллий партияси – 35 та, Либерал-демократик партия – 12 та, Демократик юнионистик партия – 10 та, Уэльс партияси – 3 та ва "Яшиллар" партияси бир дона ўрин олганлари маълум бўлди.
Сайлов натижалари бўйича охирги бўлиб Лондондаги Кенсингтон округи ҳисобот берди. Бу ерда Консерваторлар партияси ва Лейбористик партия номзодлари ўртасидаги фарқ шунчалик кичик бўлганки, овозларни бир неча марта қайта санаб чиқишга тўғри келган.
Бирорта партия мандатларнинг ярмидан кўпини эгаллай олмаса, "муаллақ парламент" вазияти ва коалициялар ташкил этиш зарурати вужудга келади. Консерваторлар етакчиси, Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй Шимолий Ирландиянинг Демократик юнионистик партияси (DUP) билан ҳамкорлик қилиш истагини билдирди, бироқ у қандай шаклда амалга ошишига аниқлик киритмади.
Аввалроқ DUP ва консерваторлар ўртасида расман коалиция бўлмаслиги маълум қилинган, бироқ DUP барча келиша олса, унда тори ҳукуматини қўллаб-қувватлашга мажбур бўлади.
Мавзуга оид
23:08 / 27.05.2025
Океандаги олди-берди: Британия Чагос оролини нега топширди?
11:50 / 26.05.2025
Британия бозорларига Ўзбекистонда етиштирилган гилос етказиб берилди
18:08 / 22.05.2025
Британия Россия махсус хизматларини 10 мингга яқин камерани бузиб кирганликда айблади
09:04 / 21.05.2025