Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: КХДР қитъалараро баллистик ракетани учиришга ҳозирлик кўрмоқда
КХДР яқин орада қитъалараро баллистик ракета синовини ўтказади. Бу ҳақда Шимолий Кореянинг марказий нашри Rodong Sinmun ёзмоқда. Нашрнинг ёзишича, "Пхеньяннинг бир неча бор муваффақиятли ўтказган стратегик қуроллар синови ҚБРни учириш вақти яқинлашаётганини кўрсатмоқда".
"Муваффақиятли бўлиши мумкин бўлган бу таснифдаги ракета синови АҚШнинг халқ республикасига нисбатан душманона сиёсати барбод бўлганини англатади", - деб қайд этади газета.
Rodong Sinmun газетасига кўра, Вашингтон "ядро қуролига эга бўлган ва ҚБРга эга давлат билан уруша олмайди".
АҚШ ҚК штаб бошлиқлари қўмитаси раиси Жозеф Данфорд КХДР қачонлардир қитъалараро баллистик ракетани учиришини қайд этган эди. Уни ядро каллаги билан бирга қўллаш эҳтимоли "Вашингтон ташвишига сабаб бўлмоқда".
9 июнь куни КХДР мамлакат шарқий соҳилида қанотли кемаларга қарши янги турдаги ракетани синовдан ўтказган эди.
КМТА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Япон денгизидаги "улар белгиланган нишонларга аниқ теккан.
Мавзуга оид
17:55 / 25.05.2025
КХДРда эсминецни сувга туширишда юз берган авария иши бўйича уч киши ҳибсга олинди
20:05 / 22.05.2025
КХДРда янги эсминецни сувга тушириш вақтида «жиддий авария» юз берди
19:20 / 10.05.2025
Ким Чен Ин Россияни Ғарб тажовузидан ҳимоя қилишга ваъда берди
17:46 / 09.05.2025