Спорт | 10:40 / 11.06.2017
19591
2 дақиқада ўқилади

Буффон: «Реал»нинг энг ёмон ўйинчиси ҳам мендан кўпроқ совринга эга

"Ювентус" дарвозабони Жанлуижи Буффон 2018 йилги жаҳон чемпионатидан сўнг фаолиятини якунлаши мумкинлиги ҳақида гапирди. 

"Спортчининг фаолияти ғалаба ва мағлубиятлардан иборат. Ўз вақтида мен жуда кўп ғалабага эришганман, бироқ мағлубиятларим ҳам етарлича бўлган. Биз доимо келажакка қарашимиз керак. "Реал"нинг ҳаттоки энг ёмон ўйинчиси ҳам мендан кўпроқ совринга эга ва катта финалларда ҳам кўпроқ иштирок этган. Шу сабабли бизнинг Чемпионлар лигасидаги имкониятларимизни ортиқча баҳолаш керак эмасди.

Бу йил фаолиятимдаги сўнггиси бўлиши мумкин ва уни бош ролларда ўтказишни хоҳлайман. Мен абадий эмасман ва ҳеч қачон бундай ўйламаганман. Мен жамоа ҳақида ўйлайман, "Ювентус" ва Италия терма жамоаси биргина футболчига боғлиқ бўлмаслиги керак. Олдин мен мураббий бўлмаслигим мумкинлигини айтгандим, бироқ Италия терма жамоа мураббийи бўлиш камроқ стрессли бўлиши мумкин. Фаолиятимни тугатганимда бироз дам олмоқчиман, чунки узоқ ва оғир фаолиятни бошдан ўтказдим", – деди Буффон. 

Мавзуга оид