Спорт | 14:32 / 11.06.2017
9272
1 дақиқада ўқилади

Роберто Карлос допинг қабул қилишда гумонланди

Бразилия терма жамоаси ва «Реал»нинг собиқ футболчиси Роберто Карлос фаолияти давомида допинг истеъмол қилганликда гумонланди

Германиянинг ARD телеканали журналисти Хайо Зеппельт томонидан Бразилия футболидаги допинг ҳақида ҳужжатли фильм суратга олинганди.

Фильмда Карлос 2002 йилда бразилиялик шифокор Жулио Сезар Алвеснинг мижози бўлгани, бу шифокор эса ўз амалиётида допингдан кенг миқёсда фойдалангани маълум қилинган.

Sportshau хабарига кўра, ARD журналисти қўлида Алвеснинг қинғир ишларини тасдиқловчи 200дан ортиқ ҳужжат борлигини билдирган.

Бундан ташқари, фильмда шифокор Роберто Карлос ҳақида ҳам гапирган.

«У менинг олдимга келганида 15 ёшда эди. Айнан мен унинг оёқларини ҳозирги кўринишига келтириб қўйганман» - деган Алвес.

Мавзуга оид