Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон ядровий реакторларда ишатилувчи 20 тонна оғир сувни хорижга жўнатади
Эрон яқин орада мамлакатда ишлаб чиқарилган 20 тонна оғир сувни хорижга жўнатади. Бу ҳақда МАГАТЭ бош директори Юкия Амано маълум қилди.
"Қаергалини айта олмайман. Бироқ, тушунишимизча, 20 тонна оғир сув яқин орада жўнатилади", деб айтди Амано журналистларга.
Оғир сув ядровий реакторларнинг баъзи турларида нейтронлар секинлаштиргичи сифатида қўлланади. Оғир сувда ишловчи реакторларда табиий уранни бойитмай, қурол плутонийси олиш мумкин.
Бир ҳафта олдин Эрон МАГАТЭга ядровий дастур келишуви доирасида оғир сув захиралари лимити ошиб кетмаслиги учун уни хорижга жўнатишини маълум қилганди.
Июнь бошида Reuters ахборот агентлиги МАГАТЭнинг ҳар чораклик ҳисоботига иқтибос келтирган ҳолда Эронда оғир сув захиралари 16 май ҳолатига кўра 130 тонна лимитда 128,2 тоннани ташкил қилганини маълум қилганди. Аввалроқ МАГАТЭ ҳисоботида Эрон томондан белгиланган лимитдан ўтиб кетилгани таъкидлаб ўтилганди.
Эрон халқаро ҳамжамият билан келишувга кўра, оғир сувни Арақдаги модификациялашган реакторда ишлатиши мумкин, бироқ унинг ортиқчасини ва бойитилган уранни бозорда сотиши керак.
Аввалроқ Эрон Россияга 38 тонна оғир сув жўнатганди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
20:03 / 23.05.2025
Римда АҚШ ва Эрон ўртасида ядровий дастур бўйича музокаралар бошланди
16:28 / 23.05.2025
Эрон 2023 йилда Озарбойжон элчихонасига ҳужум қилган эркакни қатл қилди
20:49 / 15.05.2025