Жамият | 14:52 / 12.06.2017
13659
5 дақиқада ўқилади

Картон қутидаги ёз таъми 

«Кўплаб мевалар, жуда кўп шарбат, ҳамда буларнинг бари бош узра баланд «учиб юрибди», - «Сочная долина» СМнинг Тошкентдаги Samarkand Darvoza савдо-кўнгилочар маркази атриумини безаган янги мегаинсталляция ҳақида шундай фикрни билдириш мумкин.

Афтидан, бахт айнан шундай кўринишга эга – худди ёздаги каби ёрқин ва «ширали». Мевали саватлар, севимли ичимликларнинг «парвоз қилаётган» турли рангдаги ўрамлари, майса билан қопланган шарбатнинг мегақутиси – InterSok компанияси ижодкор ходимлари эртаклардаги каби муҳитни яратишди, у жуда ажойиб кўриниши ила барчани мафтун этади.

Бу композициянинг ҳажми ва таркибий қисмлари ҳайратланарлидир. Samarkand Darvoza СКМнинг иккинчи ва бешинчи қаватлари ўртасида худди ҳавода муаллақ қолгандек «Сочная долина» шарбатлари ва нектарлари қутиларининг 12 та макети бор. Ҳар бир қутининг баландлиги – икки метр. Қутичалар дизайни савдо маркаси томонидан тақдим этилган таъмлар хилма-хиллигини гавдалантиради. Бу ерда ҳам ёнлари тик олмалар. ҳам митти қуёшчаларга ўхшаш бўлган апельсинлар, ҳам олча ва бошқа мевалар бор. Истаганингизни танланг!

Мевали 12 та саватдан иборат инсталляцияга – InterSok компанияси маҳсулотининг экологик жиҳатдан табиийлиги тимсоли қўшимча қилинган. Шарбатлар ва нектарлар фақатгина табиий мевалардан, конвервантларсиз ва бўёқларни қўшмаган ҳолда ишлаб чиқарилади. Мевали шарбат қуюқлашиб қолади (уни шундай ҳолатда сақлаш қулай), кейин эса ишлаб чиқариш пайтида унга керакли миқдорда тозаланган сув қўшилади, холос. Замонавий зарарсиз ўрам сабаб ичимликлар узоқ муддат давомида фойдали хусусиятлар ва витаминларни сақлаб қолади ҳамда ёз кайфиятини бутун йил давомида улаша олади.

Ёзда ўзи нима қилиш керак? Албатта, дам олиш, ҳаётдан қувониш ва... суратга олиш! Шунинг учун композициянинг марказий қисми – ёрқин-яшил майса билан қопланган («Сочная долина» шарбатлари ва нектарлари юз фоиз табиий экани ҳақида яна бир ўзига хос эслатма) «мазали» ўрамнинг жуда йирик макетига хуш келибсиз. 

Олти метрли қути #лучшийсок ҳэштеги билан безалган. Бу шунчаки қилинмади: савдо маркаси энг яхши «ёрқин» селфи учун танловни ишга туширди. «Ширали» инсталляция фонида суратга тушиш, уларни «Сочная долина» СМнинг Facebook’даги саҳифасига жойлаштириш ва #лучшийсок, #сочнаядолина ҳэштегларини қўйиш лозим. Танлов 28 июнга қадар давом этади, ғолибларни ажойиб совғалар кутмоқда. Шунинг учун вақтни зое кетказмай, ўзингиз билан дўстларингиз, фотоаппарат, смартфонларни олинг-да, Samarkand Darvoza’га фотосессияга ташриф буюринг! «Ширали» майдонча бу ерда август охирига қадар жойлаштирилган.

Дарвоқе, дўстлар ҳақида. Пойтахтдаги савдо-кўнгилочар марказда инсталляциянинг очилиши 9 июнь куни, Халқаро дўстлар кунида бўлиб ўтди. Жуда ўхшаш ҳодиса, сабаби «Сочная долина» савдо маркаси учун ҳар бир истеъмолчи – биринчи навбатда дўстдир. Уни хурсанд қилиш, энг мазали нарса билан сийлаш, уйга таклиф қилишни (бекорга ҳафтада икки бор болалар учун InterSok заводига экскурсия ташкил этилмайди) истайсиз. Шу тариқа муносабат шаклланиб боради, улар албатта илиқ бўлиши даркор.

Samarkand Darvoza’даги «мевали» композиция – яқинда бутун мамлакатни безайдиган «мазали» маржондаги бир марвариддир. Кенг кўламли акцияга Андижонда старт берилди. Бу ерда Наврўз байрами арафасида O’zbegim СКМда «парвоз қилаётган» маҳобатли инсталляция жойлаштирилди. Июнь бошида эса эстафета Урганчга ўтди, у ерда мамлакатдаги энг катта «Сочная долина» шарбатлар ва нектарлари қутиси макети ўрнатилди. 16 метрлик мегақути Darital СКМ томига жойлаштирилди ва шаҳардаги энг баланд конструкция саналади.

Бироқ, буларнинг барчасини кўриш учун Тошкент, Урганч ёки Андижонга бориб ўтириш шарт эмас. Бироз кутиш кифоя, ҳамда яқинда «ширали» мўъжизалар сизнинг олдингизга ўзи келади. InterSok компанияси республикамизнинг барча вилоятларида (эҳтимол, ҳар бир йирик шаҳарда ҳам) «Сочная долина» савдо маркаси билан боғлиқ бўлган такрорланмас нимадир пайдо бўлишига ваъда беради. Бу шарбатлар ва нектарлар ишлаб чиқарувчисининг янги анъанаси: ҳар бир минтақада аввал ҳеч ким қилмаган ноёб ниманидир яратиш.

Олдинда жуда кўплаб қизиқ нарсалар кутиб турибди. «Ёрқин» янгиликларни кузатиб боринг!

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид