Спорт | 11:10 / 12.06.2017
13063
2 дақиқада ўқилади

Сардор Рашидов: Жаҳон чемпионатига йўлланма олиш учун боримизни беришимиз керак

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумкор ярим ҳимоячиси Сардор Рашидов Эронга қарши ўйин олдидан ОФК расмий сайтига интервью берди.

Суҳбат давомида иқтидорли футболчи терма жамоа ЖЧ–2018 турнирига тўғридан-тўғри йўлланма киритиши учун ҳамма бор кучини бериши кераклигини айтиб ўтди.

«Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритиши учун бор кучимизни ишга солишимиз, боримизни беришимиз керак. Бутун Ўзбекистон бизга ишониб, жамоамизни дуо қилиб турганини ҳис қилиб турамиз. Ўйлайманки, буларнинг барчасини ҳис қилган ҳолда кучимизни аямай ўйнашимиз шарт.

Ўзбекистон терма жамоаси ҳали Жаҳон чемпионатига чиқмаган. Агар бу вазифани уддаласак, биз ва халқимиз учун хурсандчилик ва катта байрам бўлади. Чунки Жаҳон чемпионати биздан кейин етишиб чиқадиган футболчиларга ижобий таъсир қилади», – дея Сардор Рашидовнинг сўзларини келтирган ЎФФ матбуот хизмати.

Олдинроқ Александр Гейнрих ФИФА расмий сайтига, Сервер Жепаров ОФК расмий сайтига интервью берганди.

Мавзуга оид